Ўзбекистонда академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари (мандат) эълон қилинди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, Ўзбекистонда 2021/2022 ўқув йили учун республика олий таълим муассасалари тасарруфидаги академик лицейларга кириш имтиҳонларининг якуний натижалари эълон қилинди.

Якуний натижалар (мандат) билан қуйидаги усуллар орқали танишиш мумкин:

  • вазирликнинг litsey.edu.uz расмий веб-сайти;
  • ОТМ тасарруфидаги академик лицейларнинг расмий веб-сайтлари.

Аввалроқ Ўзбекистонда ҳарбий-академик лицейга кирувчилар қатъий тиббий кўрикдан ўтказилиши маълум қилинганди. Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги академик лицейларининг асосий вазифалари белгиланганди.