Испанияда отилаётган вулқоннинг сунъий йўлдошдан олинган тасвири эълон қилинди — фото
Табиий ҳодиса оқибатида 400 та уй вайрон бўлган
Канар ороллари таркибига кирувчи Испаниянинг Пальма оролидаги 19 сентябрда бошланган ва ҳозиргача давом этаётган Cumbre Vieja вулқонининг космосдан олинган сурати эълон қилинди. Бу ҳақда « Space» хабар берди.

Келтирилишича, сунъий йўлдошдан олинган тасвирларга асосан вулқонга туташ Эл-Пасо қишлоғида яшовчи аҳолини эвакуация қилиш, ҳаво майдонини тўсиб қўйиш, ҳавони ифлослантирувчи сув ҳавзаларини кузатиш жараёни олиб борилмоқда. Шу билан бирга, рақамли ва геоинформацион моделлар ишлаб чиқилмоқда.


Таъкидланишича, лава оқими 24 сентябрь куни эрталаб 400 га яқин уй ва биноларни вайрон қилган, табиий ҳодиса оқибатида 6000 га яқин одам эвакуация қилинган. Испания ҳукумати Пальма ороли устидан ҳаводан ўтишни чегараловчи иккита зонани яратган бўлиб, у ерга фақат расмийлар, хавфсизлик агентликлари ва фавқулодда хизмат ходимлари кира олади.



Аввалроқ Японияда вулқон отилиши натижасида янги орол пайдо бўлгани ва Дунёдаги энг баланд вулқон ярим йил ичида яна 30 метрга юқорилагани маълум қилинган.