Наманганлик 21 ёшли йигит ҳарбий хизматда портлаб кетди

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида наманганлик 21 ёшли йигит ҳарбий хизматда портлаб кетди. Бош прокуратура матбуот хизмати бу ҳақда «Bugun.uz»га хабар берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, йигит 2021 йил 14 март куни Чирчиқ шаҳрига Миллий гвардия сафида хизмат қилгани борган. Унинг ота-онаси Президентга видеомурожаат қилиб, йигит 6 ой хизмат қилгандан кейин 20 август куни «ўғилларинг портлаб кетди» деб, унинг жасадини ташлаб кетишганини айтган. Таъкидланишича, улар воқеа тафсилотларини ота-онага айтмаган, ҳеч қандай изоҳ бермаган. Аёл мурожаатида аслида нима бўлганини аниқлашни ва ўғлининг ўлимига масъуллар қонун олдида жавоб беришини сўраган.

Аниқланишича, 21 август куни дала ўкув майдонида снаряд қолдиқлари портлаши оқибатида Миллий гвардия муддатли ҳарбий хизматчиси А.Иқболжонов ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳатлари олиб, вафот этган. Ҳолат юзасидан 21 август куни Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 297-моддаси (Атрофдагилар учун катта хавф манбаи бўлган қурол-яроғ, шунингдек, модда ва буюмлар билан муомалада бўлиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, прокурор назорати ўрнатилган.

Аввалроқ Тошкентда 5 нафар талабанинг мурдаси топилгани ва уларнинг заҳарланиб вафот этишида айбланган уй эгасига ҳукм ўқилгани хабар қилинган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди