Одатий ҳаёт тарзига қайтаётган эронликлар, автомат кўтарган ҳарбий қизлар, дарёни кечиб ўтаётган муҳожирлар — 24 сентябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Эроннинг айрим ҳудудларида коронавирус билан боғлиқ баъзи чекловлар олиб ташланди. Аҳоли одатий ҳаёт тарзига қайтмоқда.

Калифорниядаги Long Beach аэропортига яқинлашиб келаётган самолёт.

Рио Гранде дарёсидан кечиб ўтаётган гаитилик муҳожирлар. Сўнгги кунларда АҚШ чегарасини кесиб ўтишга уринаётган гаитилик муҳожирлар оқими кескин ошиб, инқирозли вазият юзага келмоқда.

АҚШдаги ўрмон ёнғинлари оқибатида ёниб кетаётган уй.

Сочида бўлиб ўтаётган Формула-1 пойгалари давомида Астон Мартин жамоаси пойгачиси Себастиан Веттелга техник ёрдам кўрсатилмоқда.

Англияда экофаоллар норозилик намойиши пайтида катта йўлни тўсиб қўйди. Оқибатда йўлда тирбандлик юзага келди.

Испаниянинг Пальма оролида вулқондан лава отилишидан омон қолган уй.

Италия пойтахти Рим шаҳрида экофаоллар иқлим ўзгаришларига қарши норозилик намойиши ўтказди.

Хитойдаги Чунсин коллежининг биринчи курс талабалари ҳарбий машғулотларда қатнашди.

Англиянинг шимоли-шарқий қирғоқларида қуёш чиқиши.