Япония, АҚШ ва Жанубий Корея ташқи ишлар вазирлари Шимолий Кореяни ядровий ва ракета дастуридан чиқариш учун ҳамкорликни янада кучайтиришга келишиб олди. Бу ҳақда «Kyodo News» хабар берди.

Фото: Council on Foreign Relations

Келтирилишича, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси билан параллель равишда ўтказилган Нью-Йоркдаги музокаралар чоғида, уч давлат депутарлари дипломатик ҳаракатларни кучайтириш, Пхеньянга баллистик ракета ва ядровий қурол ишлаб чиқаришни тақиқловчи БМТ резолюцияларини бажариш ва Шимолий Кореяни ядро қуролидан тўлиқ чиқариш йўлида яқиндан ишлашга ваъда берган.

Маълумот учун, Япония Ташқи ишлар вазири Тосимицу Мотеги, АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен ва Жанубий Корея Ташқи ишлар вазири Чунг И Ёнг ўртасидаги уч томонлама учрашув Шимолий Корея 15 сентябрда Япониянинг иқтисодий зонасига қулаган иккита баллистик ракетани синовдан ўтказганидан сўнг бўлиб ўтган.

Аввалроқ Ким Чен Иннинг қарори Шимолий Кореядаги келишмовчиликларни кучайтиргани ва Шимолий Корея ядро қуроли учун зарур уран ишлаб чиқаришни кенгайтиргани маълум қилинган.