Афғонистондаги Аҳмад Масъуд бошчилигидаги Панжшер қаршилик кучларининг айни пайтда нималар билан шуғулланаётгани тасвирланган суратлар эълон қилинди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «Daily Sabah»

Маълумотларга кўра, «Толибон» ҳаракати ҳамда қаршилик кучлари ўртасидаги жангларнинг интенсивлиги пастлигича қолаётган бўлиб, ҳаракат тоғли ҳудудларни қаршилик кучларидан тозалашга катта хоҳиш билдирмаяпти.

Фото: «Aamaj News»
Фото: «Aamaj News»

Қайд этилишича, Дара ва Абшар ҳудудлари Масъуд кучлари назорати остида. Париён ҳудуди ҳам қаршилик кучлари назоратига ўтгани ҳақидаги хабарлар ҳали тасдиқланмаган.

Фото: «Aamaj News»
Фото: «Aamaj News»

Маълумот ўрнида, Панжшер қаршилик кучлари қуролларни синовдан ўтказаётгани тасвирланган суратлар эълон қилинганди. Олинганига ҳали кўп бўлмаган ушбу суратларда бир қанча фронт аъзоларининг техник қурилмаларни кўздан кечираётгани намойиш этилган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати ва қаршилик кучлари ўртасида тўқнашувлар қайта бошлангани айтилганди. Шунингдек, Панжшер ҳокими ўринбосари «Толибон» ҳаракати тинч аҳоли ва болаларни ўққа тутаётганини маълум қилган.