«Толибон» ҳаракати эркакларнинг соқол олишини тақиқлади

«Толибон» ҳаракати Афғонистон жанубидаги Ҳелманд вилоятида эркакларнинг замонавий соч турмак қилишини ва соқол олишини тақиқлади. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «Foreign Policy»

Келтирилишича, ислом йўналиши вазирлиги расмийлари, Лашкаргоҳдаги эркаклар сартарошхонаси вакиллари билан учрашувда эркакларга соч турмак қилмаслик ва соқол олмасликни буюрган. Шунингдек, Афғонистон ҳукуматининг яна бир қатъий талаби сартарошхоналарда мусиқа ёки мадҳия эшитмаслик бўлган.

Маълумот учун, Афғонистон оммавий ахборот воситалари «Толибон» мамлакатдаги Аёллар вазирлигини бекор қилганини ва унинг ўрнини исломий вазирлик билан алмаштиргани ҳақида хабар берган. Толибон аллақачон вазирлик биносининг номига ҳам ўзгартириш киритган.

Аввалроқ «Толибон» ҳаракати Хотин-қизлар ишлари вазирлигида аёллар ишлашини тақиқлаганди. Шунингдек, «Толибон» ҳаракати аёлларга яна бир чеклов қўйганди.

Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Жаҳон13:33 | 26.9.22
Россияда 25 ёшли йигит «военкомат»да отишма уюштирди — видео
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Жамият13:11 | 26.9.22
Тошкент метрополитенида поезд яна тўхтаб қолди
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
Жамият13:00 | 26.9.22
Тошкентда «Заковат» ўйинининг Марказий Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтди
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Жаҳон12:38 | 26.9.22
ФХХ чегарачилари Россия фуқароларининг мамлакатдан чиқишини тақиқлашни бошлади
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Жамият12:24 | 26.9.22
Ўзбекистонда ипотека кредити ажратиш тартиби соддалаштирилади
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото
Жаҳон11:57 | 26.9.22
Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди — фото