Андижондаги «массажхона»да қўшмачилик қилаётган аёл ушланди

Андижон шаҳрида массаж хизматлари кўрсатиш учун ажратилган бинода қўшмачилик билан шуғулланган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @andviliib

Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот органлари шаҳардаги кичик даҳада тезкор тадбир ўтказган. Унда «Осиё соғлом марказ» масъулияти чекланган жамиятига қарашли физиотерапияли массаж учун ажратилган бинода қўшмачилик билан шуғулланиб келинаётгани аниқланган.

Қайд этилишича, шаҳарда яшовчи аёл бир гуруҳ қизларни ёллаб, мижозларга шароит яратиб бериш учун ҳар биридан 300 мингдан, жами 900 минг сўм олган вақтида қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 131-моддаси (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Андижонда уйида фоҳишахона очган аёл ушлангани хабар қилинган. Шунингдек, Намангандаги соғломлаштириш марказида фоҳишалик ва қўшмачилик билан шуғулланган икки аёл қўлга олинган.

Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Жамият23:57 | 28.9.22
Сочини олаётган аёл, мамлакатни тарк этаётган россияликлар, маликага гул бераётган болакай — бугун суратлари
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Жаҳон23:04 | 28.9.22
Зеленский босиб олинган ҳудудлардаги референдумлар натижасига изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Жамият22:06 | 28.9.22
Шавкат Мирзиёев темир йўл ва авиацияни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берди
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Жамият21:33 | 28.9.22
Ўзбекистонда Ҳаж ва Умра зиёратлари нархи арзонлашиши мумкин
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
Жамият21:02 | 28.9.22
Бугун оқшоми. Ҳокимларга танбеҳ берган Умурзоқов, робот томонидан ўтказилган илк жарроҳлик амалиёти, фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев