Жиззахда ҳайдовчига алкотестер ўрнига елим идиш берган ЙПХ ходимларига чора кўрилди

Жиззах шаҳрида 10 сентябр куни ҳайдовчига алкотестер ўрнига елим идиш берган йўл-патруль хизмати ходимларига чора кўрилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасининг матбуот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум бўлишича, 10 сентябрь куни Жиззах шаҳрида йўл-патруль хизмати инспекторлари томонидан маст ҳолда транспорт воситаси бошқараётган ҳайдовчиларни аниқлаш борасида рейд тадбирлари ўтказилган. Мазкур тадбирда «Cobalt» автомобили тўхтатилган ва ҳайдовчининг спиртли ичимлик истеъмол қилган ёки қилмаганини аниқлаш мақсадида инспектор А.Шодмонқулов ҳайдовчига алкотестер ўрнига бир маротаба ишлатиладиган стакан кўрсатган.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармасига кўра, рейд тадбирида иштирок этган А.Шодмонов ва З.Умировларга нисбатан «Танбеҳ» интизомий жазоси қўлланилган. Улар «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом» ҳамда «Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг маст ҳолатда эканини аниқлаш тартиби тўғрисидаги Низом» талабларини бузганликда айбланган. О.Сайфиев, З.Очилов ва Т.Турсуновларнинг хатти-ҳаракатлари эса вилоят Ички ишлар бошқармасининг «Интизомий кенгаш»ида кўриб чиқилиши белгиланган.

Аввалроқ Жиззахда ЙПХ ходими ҳайдовчининг соқолига эътироз билдирганди. Шунингдек, Тошкентда ҳайдовчига тилини чиқариб, сигарет чеккан ЙПХ ходими ишдан бўшатилган.

«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди