Тошкент вилоятида 2,3 млрд сўмлик «объём» олиб бермоқчи бўлган эркак ушланди

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида тадбиркорга 2,3 миллиард сўмлик иш ҳажмини олиб беришни ваъда қилган эркак ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати

Маълум бўлишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг шаҳар бўлими тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказган. Унда фуқаро У.Х. «А.» МЧЖ раҳбари У.га 12 500 доллар эвазига Қуйи Чирчиқ ва Юқори Чирчиқ туманларидаги кўчаларни таъмирлаш учун ўтказиладиган электрон савдода қатнашиб, қиймати 2,3 миллиард сўмлик иш ҳажмини танишлари орқали олиб беришни ваъда қилгани аниқланган.

Қайд этилишича, у олдиндан 1500 долларни олган вақтида ушланган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Тошкентда тадбиркорни 148 миллион сўмга чув туширган шахс ушлангани ва тадбиркордан қарийб 35 минг доллар олган эркак қўлга олингани хабар қилинган.

Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Медиа, Янгиликлар12:53 | 30.11.22
Шуҳрат Абдураҳмонов «Янги Андижон»да ногиронлар учун яратилган шароитни қурувчиларнинг ўзида синаб кўрди — видео
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Янгиликлар12:36 | 30.11.22
Тошкент ерусти метросининг 19 та бекати номи ўзгаради
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Янгиликлар12:09 | 30.11.22
Ўзбекистонда декабрь бошидан ҳаво кескин совийди
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Медиа, Янгиликлар11:45 | 30.11.22
Тошкентда ЙПХ ходимларидан қочган Nexia ариққа тушиб кетди — видео
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди