Янгиликлар - 9:41 · 28.09.2021

Ўзбекистон 8 ойда нечта енгил автомобиль импорт қилгани маълум бўлди

Ўзбекистон 2021 йилнинг январь–август ойлари давомида салкам 15 мингта енгил автомобиль импорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «motor.ru»

Маълум бўлишича, 2021 йилнинг дастлабки 8 ойида Ўзбекистон 22 та хорижий давлатдан қиймати 316,6 миллион долларга тенг қарийб 15 мингта енгил автомобиль импорт қилган.

Кўрсаткич 2020 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 4350 тага камайган. Қуйида Ўзбекистон январь–август ойларида енгил автомобилларни энг кўп импорт қилган давлатлар рўйхати очиқланган:

  • Хитой — 4652 та;
  • Корея — 3597 та;
  • Россия — 2952 та;
  • Қозоғистон — 1744 та;
  • Польша — 811 та;
  • Литва — 427 та;
  • АҚШ — 331 та;
  • Таиланд — 250 та;
  • Германия — 81 та;
  • Япония — 64 та;
  • Туркия — 25 та.

Аввалроқ Ўзбекистон 2021 йилнинг январь–июль ойлари давомида 12,2 мингта енгил автомобиль импорт қилгани хабар қилинган. Шунингдек, мамлакатда бир ой давомида қайси автомобиль энг кўп ишлаб чиқарилгани маълум қилинган.