Ўзбекистонда «Onix» ва «Tracker» ишлаб чиқариш 427 миллион доллар пул маблағи ажратилади. Бу бўйича Президент қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилган.

Фото: «UzAuto Motors»

«Газета.uz»нинг маълум қилишича, «Ўзавтосаноат» «UzAuto Motors» заводи базасида «Onix» ва «Tracker» автомобилларини ишлаб чиқариш учун 427,7 миллион доллар йўналтиришни режалаштирган. Таъкидланишича, лойиҳа 2022 йил сентябрь ойида йўлга қўйилади ва қуввати йилига 190 минг автомобилга тенг бўлади.

Шунингдек, «UzAuto Motors Powertrain» заводида янги автомобиль моделлари учун йилига 185 мингта двигатель ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш мўлжалланган. Ишлаб чиқаришни ташкил этиш учун 2020−2023 йилларда 190,8 миллион доллар ажратилади.

Аввалроқ Ўзбекистонда «Chevrolet Onix» ва «Tracker» ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши хабар қилинган. Шунингдек, Ўзбекистонда «Onix» автомобили сотувга чиқарилгани бўйича муносабат билдирилди.