«UzAuto Motors» 28 сентябрь куни «Chevrolet Captiva»нинг янгиланган модели нархларини эълон қилди. Бу ҳақда компания ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «UzAuto Motors»

Қайд этилишича, машинанинг панорамик люки салон ички қисмини табиий ёруғлик билан таъминлайди. Янги «Chevrolet Captiva» катта сиғимли юкларни ташиш учун ҳам турли хил конфигурацияли ўриндиқларни таклиф этади.

Ахборот-кўнгилочар тизимининг 10,4 дюмли сенсорли дисплейи автомобилнинг юраги бўлиб, орқа камераси билан янада яхши кўринишни таъминлайди.

  • Chevrolet Infotainmetn c Bluetooth Системаси ®, АМ / FМ радио ва AUX;
  • 10.4 дюмли сенсорли дисплай;
  • 6 динамик;
  • Ҳар бир ўриндиқ учун USB-порт мавжуд.

«Chevrolet Captiva» 2022 йилги комплектациялари қуйидаги қўшимча опцияларга эга бўлган:

  • 1.5 литр ҳажмли турбо двигатель;
  • автомат узатма қутиси;
  • электр бошқарувли руль.

Хавфсизлик тизимлари:

  • 4 хавфсизлик ёстиқчалари ( 2 та олд ва 2 та ён);
  • ABC ва EBD тормоз тизими;
  • StabiliTrak ® стабилизация тизими. 

Йўловчилар учун ҳимоя тизими:

  • Болалар ўриндиқлари (ISOFIX);
  • 3 томонли ҳимоя камарлари;
  • Камарлардан фойдаланиш кўрсаткичлари.

Бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш тизими:

  • Автомобилни олиб қочишга қарши сигнал;
  • Орқа кўриниш камераси;
  • Олд ва орқа парковка датчиклари;
  • Шиналар босими мониторинги тизими (TPMS);
  • Круиз-контроль.

Автомобиль бошланғич LТ , LТ 5, LТ 7 ва Premier комплектацияларида тақдим этилади. Янгиланган «Chevrolet Captiva» 2022 автомобилини харид қилиш учун шартномани компаниянинг расмий дилерларида тузиш мумкин.

«Chevrolet Captiva» 2022 йил модели:

  • бошланғич LТ комплектация: 192 775 000 сўм;
  • LТ комплектация 5 ўринли : 238 086 957 сўм;
  • -LТ комплектация 7 ўринли: 244 782 609 сўм;
  • Premier комплектация 7 ўринли: 269 478 261 сўм.

Аввалроқ «UzAuto Motors» «Tracker»нинг 2021 йилги модели ҳамда «Damas» ва «Labo»нинг янгиланган моделлари нархини эълон қилганди.