Ўзбекистон 8 ойда қанча электр энергияси ишлаб чиқаргани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2021 йилнинг дастлабки 8 ойида 46 миллиард киловатт электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, мамлакатда 2021 йилнинг январь–август ойлари давомида йирик корхоналар томонидан 46 миллиард киловатт/соат электр энергияси ишлаб чиқарилган. Электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 3,8 миллиард киловатт/соатга (9 фоиз) ошган. Электр энергияси ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган электр энергиясининг жами ҳажмида:

  • Тошкент вилояти 23,1 фоиз;
  • Сирдарё вилояти 22,7 фоиз;
  • Қашқадарё вилояти 19,2 фоиз;
  • Навоий вилояти 15,7 фоиз улушга эга.

Аввалроқ Ўзбекистонда январь–июнь ойларида неча сўмлик электр энергияси ишлаб чиқарилгани хабар қилинганди. Шунингдек, Ўзбекистонда 17 та электр подстанциясининг қуввати 1568 МВАга оширилиши ва Ўзбекистон Қирғизистонга қайтариб бериш шарти билан электр энергияси етказиб бериши маълум қилинган.

Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Жамият7:27 | 18.8.22
Шавкат Мирзиёев Жиддада Саудия валиаҳд шаҳзодаси билан учрашди
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Жамият1:33 | 18.8.22
Ўзбекистонда 18 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Жаҳон1:33 | 18.8.22
Ядро урушидан омон қолиши мумкин бўлган давлатлар айтилди
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Жамият, Қашқадарё, Тошкент вил.1:31 | 18.8.22
Тошкент ва Қашқадарё вилоятларида йўл таъмирлашига ажратилган салкам ярим млрд сўм талон-торож қилинди
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Жаҳон1:28 | 18.8.22
Афғонистондан Марказий Осиёга гиёҳванд моддалар оқими ошгани маълум қилинди
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди
Жамият1:27 | 18.8.22
Ўзбекистонда болаларни оилаларга тарбияга олиш тартиби белгиланди