Янгиликлар - 11:58 · 29.09.2021

Қашқадарёда ижара уйида фоҳишахона очган аёл ушланди — видео

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 11 сентябрь куни ижара уйида фоҳишахона ташкил этган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram/ @kashuvd

Маълум бўлишича, вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан тадбир ўтказилган. Унда шаҳарнинг Амир Темур маҳалласида ижарада яшовчи аёл 100 минг сўм эвазига косонлик ва мубораклик шахсларга жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берган пайт қўлга олинган.

Шунингдек, косонлик ва қаршилик икки эркак Қамаши, Муборак ва Ғузор туманидан келган, баъзилари ҳатто турмушга чиқмаган қизлар билан кўнгилхушлик қилмоқчи бўлиб тургани аниқланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Қашқадарёда уйида фоҳишахона ташкил қилган аёл ушлангани, Сурхондарёда уйида фоҳишахона ташкил этган аёл қўлга олингани ва Андижонда уйида фоҳишахона очган аёл ушлангани хабар қилинган.

Bugun — LIVE