Тошкентда ҳайдовчи билан тортишган ЙПХ ходими огоҳлантирилди

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида 2 сентябрь куни йўл-патруль ходими ва «Lacetti» ҳайдовчиси ўртасида тортишув юзага келгани хабар қилинганди. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.

Кадр: Telegram / @mobilmuxbiruz

Маълум қилинишича, шу куни соат 15:30 атрофида Беруний кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходими А.Тожиев «Lacetti» ҳайдовчиси бошқарув вақтида хавфсизлик камаридан фойдаланмагани учун уни тўхтатган. Ўзаро мулоқот вақтида тортишув юзага келиб, қоидабузарлиги бўйича бармоқ изи орқали тасдиқлаши сўралганда ҳайдовчи қўпол муносабатда бўлган. ЙПХ ходими ҳам муомала маданиятидан четга чиққани видеода акс этган. Ҳайдовчига нисбатан содир этган қоидабузарлиги бўйича электрон шаклдаги баённома расмийлаштирилган.

Аниқланишича, ўзаро мулоқот вақтида ЙПХ ходими А.Тожиев Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 декабрдаги қарори билан тасдиқланган «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисида»ги низом ҳамда ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларига кўра, оғир ва вазминлик билан муносабатда бўлмаган.

Шунингдек, қоидабузарлиги бўйича бармоқ изи орқали тасдиқлаши сўралганда ҳайдовчи қўполлик қилгани, ходимнинг бу ҳолат содир бўлгунга қадар хизмат фаолиятидаги ижобий хатти-ҳаракатлари, кўрсаткичлари ва фаолияти инобатга олиниб, y келгусида бу каби хато ва камчиликларга йўл қўйган тақдирда, интизомий жазоланиши бўйича огоҳлантирилган.

Аввалроқ Тошкентда тиббий ниқобсиз хизмат ўтаган ЙПХ ходимига чора кўрилгани, ҳайдовчилар ва ЙПХ ходимлари ўртасида жанжал юзага келгани хабар қилинган. Шунингдек, Тошкентда ҳайдовчига тилини чиқариб, сигарет чеккан ЙПХ ходими ишдан бўшатилгани маълум қилинган.

Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Янгиликлар11:28 | 30.11.22
Тошкентнинг қатор кўчаларида ҳаракат вақтинча чекланди
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Янгиликлар11:04 | 30.11.22
Тошкентда чақирув бўйича борган профилактика инспектори ўлдирилди
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Янгиликлар10:49 | 30.11.22
Самарқандда Америкага Мексика орқали юборишни ваъда қилган йигит ушланди
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Янгиликлар10:32 | 30.11.22
Камолиддин Раббимов Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузиш ҳақидаги гапларга муносабат билдирди
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Янгиликлар9:55 | 30.11.22
Ўзбекистонда коронавирус билан кунлик касалланиш ҳолати 140 кишидан ошди
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди
Янгиликлар9:40 | 30.11.22
Зеленский Украинани қайта тиклашга қанча маблағ кераклигини маълум қилди