Навоий вилоятида 11 апрель куни қизларни фоҳишалик учун Туркияга юбормоқчи бўлган аёлга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Г. исмли аёл 22 март куни Навоий шаҳрида жойлашган кафеда Д.Н. билан танишиб, унга Туркия давлатида фоҳишалик қилишни таклиф қилган. Кейин унинг суратларини Туркия давлатидаги танишларига юборган.

Таъкидланишича, у Андижон вилоятидаги Ўзбекистон ва Қирғизистон чегара пункти орқали қизларни фоҳишалик учун Туркияга олиб чиқмоқчи бўлганида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган судда Г.га нисбатан тегишли тартибда 5 йил 4 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Аввалроқ Фарғонада аёлни фоҳишалик учун Туркияга сотиб юбормоқчи бўлган 2 фуқаро ушлангани хабар қилинган. Шунингдек, Тошкентда қизларни Дубайга фоҳишалик қилиш учун сотиб юборган аёл суд қилинган.