Янгиликлар - 21:52 · 30.09.2021

Ўзбекистонда энг арзон ва энг қиммат палов қаерда сотилаётгани маълум бўлди

Давлат статистика қўмитаси сентябрь ойида вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархи тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, ҳудудлардаги умумий овқатланиш муассасаларида кузатув ўтказилган. Унга кўра, Наманган бир порция паловнинг ўртача нархи энг арзон сотиладиган вилоят деб топилган — 14 714 сўм. Энг қиммат палов эса Тошкент шаҳрида — 24 250 сўм. Қуйида вилоятлардаги бир порция паловнинг нархлари очиқланган:

  • Қорақалпоғистон — 15 667  сўм;
  • Андижон — 17 600 сўм;
  • Бухоро — 21 333 сўм;
  • Жиззах — 19 000 сўм;
  • Қашқадарё — 20 250 сўм;
  • Навоий — 15 250 сўм;
  • Наманган — 14 714 сўм;
  • Самарқанд — 20 000 сўм;
  • Сурхондарё — 19 600 сўм;
  • Сирдарё — 18 333  сўм;
  • Тошкент — 19 167 сўм;
  • Фарғона — 17 000 сўм;
  • Хоразм — 19 000 сўм;
  • Тошкент шаҳри — 24 250 сўм.

Аввалроқ Давлат статистика қўмитаси август ойида вилоят марказий ҳудудлари кесимида тайёр паловнинг ўртача нархи тўғрисидаги маълумотларни эълон қилганди. Шунингдек, қўмита июль ойи учун ҳам кўрсаткичларни маълум қилган.