Тошкентда 1,5 млрд сўмга яқин ноқонуний товарлар йўқ қилинди — фото

Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларда расмийлаштирилган 1,5 миллиард сўмга яқин ноқонуний товарлар йўқ қилинди. Бу ҳақда Мажбурий ижро бюро ахборот хизмати «Bugun.uz»га хабар берди.

Фото: Мажбурий ижро бюро ахборот хизмати

Маълум бўлишича, бюронинг шаҳар бошқармаси томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва масъул идоралар билан ҳамкорликда товар моддий бойликларларини йўқ қилиш бўйича тадбир ўтказилган.

Фото: Мажбурий ижро бюро ахборот хизмати

Унда бошқарма иш юритувидаги жами 87 та ижро ҳужжатлари бўйича жами 1 миллиард 120 миллион сўмлик яроқсиз дори воситалари, 195 миллион сўмлик кимёвий суюқлик ашёлари, 64 дона GSM шлюзлар, пичоқ ва бошқа мулклар, 3 дона телефон, 16 миллион сўмлик парфюмерия воситалари, 2 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари ва 3 миллион сўмлик автотранспорт жиҳозларини йўқ қилинган.

Фото: Мажбурий ижро бюро ахборот хизмати

Қайд этилишича, ўтказилган тадбирларда шаҳар Божхона бошқармаси, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ва шаҳар солиқ инспекцияси, экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси, Чилонзор туман давлат санитар-эпидемиология назорат маркази ходимлари ва сақловчи дўконлар иштирок этган.

Аввалроқ Тошкентда 1,5 тоннага яқин гиёҳвандлик воситалари ёқиб юборилгани маълум қилинган. Шунингдек, Андижонда 650 миллион сўмлик яроқсиз дори воситалари йўқ қилингани хабар қилинган.

Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Жаҳон23:54 | 3.10.22
Одамлардан яратилган улкан минора, итларга сув сепаётган роҳиб, Париждаги мода ҳафталиги — бугун суратлари
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жамият23:27 | 3.10.22
Қорақалпоғистонда Боқирғоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтди
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Жамият23:06 | 3.10.22
Жиззахда 14 та пахта ортилган тиркама билан ҳаракатланган трактор ҳайдовчиси жаримага тортилган
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Жамият22:33 | 3.10.22
Тошкентда туман ҳокимлигининг бош юрисконсульти пора билан ушланди
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Жамият22:02 | 3.10.22
Ўзбекистонда аёллар тазйиқ ва зўравонликнинг қайси кўринишларига кўпроқ дуч келиши маълум бўлди
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди
Жамият21:31 | 3.10.22
Сурхондарёда ўрмон ерлари сотилаётгани юзасидан баёнот берилди