Тошкентда ҳайдовчига сўкинган ЙПХ ходимига чора кўрилди

Тошкент шаҳрида ҳайдовчига сўкинган йўл-патруль хизмати ходимига чора кўрилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси ахборот хизмати

Айтилишича, йўл-патруль хизмати ходими Ш.Б. 25 август куни «Nexia-3» русумли автомобиль ҳайдовчиси тўхтатган. ЙПХ ходими автомобиль салонида йўловчилар бўлгани сабаб карантин талаблари асосида тиббиёт ниқобини тақиб олиши кераклиги бўйича ҳайдовчига тушунтириш берган. Қайд этилишича, ўзаро мулоқот вақтида ходим муомала маданиятидан четга чиққан.

Маълум бўлишича, ходим хизмат текшируви хулосасига кўра, «Йўл-патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати қатнашчилари билан ўзаро муносабатлари ҳамда махсус мосламалардан фойдаланиши тартиби тўғрисидаги Низом» ҳамда Ички ишлар вазирининг меъёрий буйруғи талабларини бузган. Шу сабабдан унга «Ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилиши белгиланган.

Аввалроқ Тошкентда ҳайдовчи билан тортишган ЙПХ ходими огоҳлантирилганди. Шунингдек, Тошкентда тиббий ниқобсиз хизмат ўтаган ЙПХ ходимига чора кўрилган.

Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Янгиликлар20:28 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар 2 йилда бир марта 100 нафар салоҳиятли бошқарув кадрлари саралаб олинади
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Янгиликлар19:53 | 3.12.22
Эроннинг Афғонистондаги элчиси: Толибон ўзбек ва тожиклар учун фалокатдир
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Янгиликлар18:03 | 3.12.22
Тошкентда ИИВ раҳбари истеъфосини талаб қилиб, пикет уюштирган блогер янги видеомурожаат йўллади — видео
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Янгиликлар17:02 | 3.12.22
Ўзбекистонда ҳар йили 200 млн кўчат экилиб, шаҳарлардаги яшил майдонлар оширилади
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Янгиликлар16:29 | 3.12.22
Президент маслаҳатчиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ Оққўрғон аҳолиси муаммоларини ўрганди
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео
Янгиликлар16:18 | 3.12.22
Россияда Ўзбекистон фуқароси 2 кг героин билан қўлга олинди — видео