Европа космик агентлиги космонавти француз Том Песке халқаро космик станциядан қутб ёғдуси расмини нашр этди. Бу ҳақда «BBC» хабар берди.

Фото: «NBC News»

Маълум қилинишича, тасвир Ердан 400 километр баландликдан қутб ёғдуси қандай кўринишда эканини акс эттирган. Космонавт табиий ҳодисани 20 августда суратга олган, аммо уни 28 сентябрда тармоққа жойлаган. «Ернинг соядаги қисмини деярли кундузидаги каби тўлин ой ёритади», — деган космонавт ва табиий ҳодиса ажойиб кўриниш берганини қайд этган.

Таъкидланишича, қуёш чақнаши туфайли қутб ёғдуси ёрқин кўринган. Қутб ёғдуси қуёш шамолидан зарядланган зарралар Ерга етиб келганида пайдо бўлади.

Фото: THOMAS PESQUET/ESA/NASA

Аввалроқ NASA юлдузларнинг мусиқий товушини намойиш қилганди. Шунингдек, озон қатламининг Жанубий қутб устидаги тешиги кескин кенгайишни бошлагани маълум қилинган.