23:36 | 01.10.21 253

ДХХ ўзини прокуратура ходими деб таништирган собиқ ИИБ ходимини ушлади

У фуқаролардан ишга киритиб қўйишини айтиб 3 минг доллар ва 10 миллион сўм олган

Қашқадарёнинг Муборак туманида ишга киритиб қўйишини айтиб фуқаролардан 3 минг доллар ва 10 миллион сўм олган собиқ Ички ишлар бўлими ходими қўлга олинди. Бу ҳақда «Nasafnews» хабар берди.

Фото: «Gazeta.ru»

Маълум  бўлишича, 28–29 сентябрь кунлари Давлат хавфсизлик хизмати Муборак шаҳри бўлинмаси, Қашқадарё вилоят бошқармаси ва Муборак тумани прокуратураси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Таъкидланишича, унда ўзини прокуратура ходими деб таништириб юрган 41 ёшли аввал судланган собиқ Ички ишлар бўлими ходими К.Ж. ва 35 ёшли Муборак туманида яшовчи Э.З.лар қўлга олинган.

Айтилишича, улар 1991 йилда туғилган фуқаро О.Ж.ни «Eriell» компаниясига ишга киритиб қўйишини айтиб, алдов йўли билан 3 минг доллар талаб қилган ва 1000 доллар олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Шунингдек, олиб борилган суриштирувлар давомида К.Ж. ва Э.Л. ишга киритиб қўйишини айтиб алдов йўли билан Муборак туманида яшовчи фукаролар С.Н.дан 1000 доллар, Ю.С.дан 1000 доллар ва А.У.дан 10 000 000 сўм қийматидаги пул маблағини олгани аниқланган. Қайд этилишича, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 168 ва 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ Қашқадарёда сохта орган ходимига жиноят иши қўзғатилганди. Шунингдек, Бухорода ички ишлар органига ишга киритиб қўйиш учун 2,5 минг доллар олган шахс ушланган.


Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Ўзбекистонда дам олиш кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

13:09 | 22.09.23 214
AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

AKFA Group компанияси CAExMebel&Décor 2023 кўргазмасида иштирок этади

13:00 | 22.09.23 100
Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

Тошкентда «Док-1 Макс» иши кўриб чиқилаётган суд биносига бомба қўйиб кетилгани ҳақида хабарлар тарқалди

11:58 | 22.09.23 697
Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

Кампиробод сув омборидан Фарғона шаҳрига ичимлик суви тармоғи тортилади

11:30 | 22.09.23 232
Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

Наманганда заҳарланган болаларнинг 10 нафари соғайиб, уйига рухсат берилган

10:32 | 22.09.23 452
Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

Наманганда 71 нафар бола оммавий заҳарланди

9:16 | 22.09.23 466