Ички ишлар вазирининг шахсий таркиб бўйича буйруғи билан лавозим тайинловлари амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум қилинишича, полковник Избосаров Бахт Алмаханович Қорақалпоғистон ички ишлар вазирининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган. Тайинловга қадар Бахт Избосаров ички ишлар вазирининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, подполковник Болтаев Жонибек Ҳамидович Бухоро вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган. Бунга қадар у вилоят ИИБ бошлиғининг ўринбосари — ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Шунингдек, полковник Ражапов Бунёд Мадиримович Хоразм вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари — жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғи лавозимига тайинланган. Бунга қадар у вилоят ИИБ бошлиғининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ўринбосари лавозимида ишлаган.

Фото: Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Ички ишлар вазирлиги тизимида тайинловлар амалга оширилганди. Шунингдек, Миллий гвардия тизимида тайинловлар амалга оширилгани хабар қилинган.