Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 30 сентябрь куни фуқаролар ЙПХ ходимига қаршилик кўрсатиб, жанжал кўтарди. Бу ҳақда Пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати

Маълум бўлишича, воқеа соат 23:00 атрофида туманнинг Бунёдкор ва Қатортол кўчалари кесишмасида содир бўлган. Аниқланишича, шаҳар ЙПХ ходимлари хизмат давомида кўплаб тўланмаган жарималари туфайли қидирувга берилган «Nexia-2» автомобилини тўхтатган. Аммо ҳайдовчи ходимларнинг талабини бажармасдан, ҳаракатда давом этган. 

Бу бўйича бошқа ходимларга маълумот етказилган ва мажбуран тўхтатилган. 24 ёшли ҳайдовчи Т.Ч. йўловчи аёллар — 21 ёшли Ш.Ч., 39 ёшли Р.М., 44 ёшли Б.М. ва 45 ёшли Б.М. туман ИИБга етказилган. Мазкур ҳолат бўйича терговга қадар текширув ўтказилмоқда, натижалари бўйича қонуний чора кўрилади.

Аввалроқ Жиззахда ЙПХ инспектори фуқародан видеога олмасликни сўраб, тортишгани хабар қилинганди. Шунингдек, Самарқандда мотоцикл ҳайдовчиси ЙПХ ходими билан жанжаллашиб, нимчасини йиртиб юборгани маълум қилинган.