Наманган вилояти ҳудудида жойлашган Қамчиқ довонида ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб «Cobalt» ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, воқеа соат 6:30 да довоннинг 194-километрида содир бўлган. Аниқланишича, Водий–Тошкент йўналишида ҳаракатланган «Cobalt» ҳайдовчиси юқори тезликда ҳаракатланиб, бошқарувни йўқотган ва машина ағдарилиб кетган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, автомашинадан ҳайдовчи ва икки нафар йўловчи чиқариб олинган. Йўл транспорт ҳодисаси оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган. Шундай бўлсада уларга шифокорлар ва қутқарувчилар амалий ва психологик ёрдам кўрсатилган.

Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати

Аввалроқ Навоийда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб «Nexia» ағдарилиб кетгани хабар қилинган. Шунингдек, Жиззахда ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши сабаб юк машинаси ағдарилиб кетгани маълум қилинган.