Кобулдаги масжид ёнида бомба портлатилди — видео
Ҳодиса оқибатида 12 киши ҳалок бўлган
Кобулдаги «EID Gah» (Ҳайит байрами) масжиди яқинида бомба портлади. Бу ҳақда «Al Jazeera» хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур хабарни «Толибон» ҳаракати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид тасдиқлаган. Ҳодиса пайтида Мужоҳиднинг онасига бағишланган ҳотирлаш маросими бўлиб ўтаётган эди. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва яраланганлар борлиги тасдиқланган.
Ҳозирча ҳужум учун жавобгарликни ҳеч ким ўз зиммасига олмаган. «Исломий давлат» экстремистик ташкилотининг ҳужумга алоқаси борлиги таҳмин қилинмоқда. Теракт содир этганликда гумон қилинган 3 киши қўлга олинган. Сўнгги маълумотларга кўра, камида 12 киши ҳалок бўлган, 32 киши жароҳатланган.
Аввалроқ Кобулда кучли портлаш содир бўлганди. Шунингдек, Афғонистон пойтахтида теракт юз берганди ва АҚШ Кобулдаги терактдан сўнг ИШИдга қарши биринчи ҳаво ҳужумини уюштирганди.