Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «EPA»

Мексика пойтахти Мехикода абортга қарши норозилик намойишлари бўлиб ўтди.

Фото: «Anadolu Agency»

Бангладешда Ҳайвонларни муҳофаза қилиш куни муносабати билан тадбирлар уюштирилди.

Фото: «EPA»

Дубайдаги «Экспо–2020» кўргазмасида Қатар павильони.

Фото: «Vostock-Photo»

Финляндияда ўтаётган раллида пойгачи Николай Грязин энг узун сакрашни амалга оширди.

Фото: «TASS»

Испанияда «Ренфе» темир йўл оператори ходимлари 8 кунлик иш ташлаш эълон қилди. У 12 октябрь куни ниҳоясига етади.

Фото: «TASS»

Сочида ёққан тинимсиз ёмғир натижасида кўчаларни сув босди.

Фото: «AP»

Пекин 2022 йилги қишки Олимпиада ўйинларига тайёргарлик кўрмоқда.

Фото: «AP»

Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили сақланаётган Рустави қамоқхонаси.

Фото: «EPA»

Париж-Рубе велопойгасида иштирок этаётган бельгиялик велопойгачи Флориан Вермерш.

Фото: «Getty Images»

Парижда модалар ҳафталиги бошланди.