АҚШда коронавируснинг Уханда тарқалишига оид таҳлил натижаси эълон қилинди

Хитойнинг Ухан шаҳрида коронавирус 2019 йилнинг ёзида тарқалгани маълум қилинди. Бу ҳақда «Internet 2.0» киберхавфсизлик бўйича консалтинг компанияси тадқиқотига асосланган «Telegraph»га таяниб, «РИА Новости» хабар берди.

Фото: «The Boston Globe»

Маълум қилинишича, «Internet 2.0» таҳлиллари Уханнинг Хубей провинциясида ПЦР лабораториялари учун ускуналар сотиб олиш шартномаларига асосланган. Тадқиқотда 2019 йилда харажатлар 2018 йилга нисбатан деярли икки баравар кўпайгани маълум бўлган. Ҳисобот муаллифлари вирусни аниқлайдиган тест ускунлари учун «харажатларнинг сезиларли ўсиши» 2019 йилнинг ёзида қайд этилганини аниқлаган.

Таъкидланишича, харажатларнинг катта қисми касалликлар назорати ва профилактикаси билан боғлиқ органлар томонидан амалга оширилган. Улар орасида Хитойнинг Хубейдаги касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази, Ухандаги ҳарбий шифохона, Ухан вирусология институти ҳамда Ухан фан ва технология университети бор.

«Биз таҳлил қилинган маълумотларга асосланиб, шуни хулоса қилдикки, Уханда вирус 2019 йилнинг ёзида фаол равишда тарқалган. Ёзнинг май ойида харажатларнинг кўпайиши бу инфекция белгиланган санадан ҳам аввалроқ тарқалганини билдиради», дейилган нашрда.

Шунингдек, таҳлил натижалари аллақачон АҚШ ҳукумат амалдорларига топширилгани айтиб ўтилган.

Аввалроқ Уханда коронавирус тарқалгани ҳақида хабар бериб, изсиз йўқолган журналист топилгани хабар берилганди. Шунингдек, коронавируснинг Ухандан тарқалишига оид янги тахмин илгари сурилгани маълум қилинганди ҳамда Хитой ЖССТнинг коронавирус келиб чиқишини текшириш режасини кескин рад этганди.

Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
Жамият23:52 | 6.10.22
Оиласи билан хайрлашаётган астронавт аёл, шаҳар ўртасидаги улкан мушук, автомобиль йўлига ўтириб олган намойишчи — бугун суратлари
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Жамият, Тошкент ш.23:13 | 6.10.22
«Uztelecom Starlink’дан кўра 4-5 баробар арзон ва тез интернетни исталган хонадонга олиб бориши мумкин» — Шерзод Шерматов
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Жаҳон22:51 | 6.10.22
Россия Беларусга импорт ўрнини босиш учун 1,5 млрд доллар ажратди
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
Жамият22:35 | 6.10.22
Қашқадарёда туман электр тармоқлари корхонаси ходими ток уриши оқибатида вафот этди
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Жаҳон22:04 | 6.10.22
«Сафарбарликдан қочаётган россияликлар Европадан бошпана сўрашга ҳақли» — Meduza
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди
Жамият21:44 | 6.10.22
Гулнора Каримовага тегишли бўлган «Сижжак» дам олиш маскани қайта сотувга қўйилди