Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Getty Images»

Буюк Британиянинг Кент шаҳрида бензин учун юзага келган навбат. Мамлакат бензин инқирозини бошдан кечирмоқда. Ушбу шаҳарда душанба куниёқ ёқилғи тугагани айтилган.

Фото: «EPA»

Консерватив партиянинг йиғилишига келган Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон велосипед ҳайдамоқда.

Фото: «AFP»

Рим папаси ва Кантбери архиепископи Жастин Уэлби ёпиқ учрашувда.

Фото: «AP»

Ходимлар Шандун провинциясидаги таъмирлаш жойида «Ever Given» контейнер ташувчи кемасининг шикастланган қисмини текширмоқда. Панама байроғи остидаги ушбу кема март ойида Сувайш каналига тиқилиб қолган эди.

Фото: «AP»

Бразилияда ҳукуматга қарши намойишлар бўлиб ўтмоқда. Унда намойишчиларни бостиришга ҳаракат қилаётган махсус полиция кўздан ёш келтирувчи газдан фойдаланди.

Фото: «AP»

АҚШда бўлиб ўтаётган халқаро ҳаво шарлари кўргазмасидаги асалари шаклидаги ҳаво шарлари.

Фото: «Getty Images»

Шимолий ва Жанубий Кореяни ажратиб турувчи қуролсизлантирилган ҳудудда шимоллик аскарлар. Сурат Жанубий Кореядан туриб туширилган.

Фото: «Getty Images»

АҚШнинг Хантингтон соҳилига нефть «тўкилди». Уни тозалашга келган ишчилар бўрон хавфи сабабли ортга қайтмоқда.

Фото: «TASS»

Индонезияда миллий қуролли кучларнинг 76 йиллиги нишонланмоқда.

Фото: «TASS»

«ISS Expedition 66» экипажининг асосий аъзоси — актриса Юлия Пересилд Байконур космодромига кетаётганда автобус ойнасидан ўпич юборди. «Soyuz MS-19» миссиясининг ишга туширилиши ҳақида «Роскосмос» ва «Биринчи канал» қўшма лойиҳаси доирасида фильм суратга олинади.