Сербия президенти Путинни «подшоҳ» деб атади

Европа мамлакатларининг Россиядан газ етказиб бериш бўйича узоқ муддатли шартномаларга эришмагани минтақада энергетик инқирозга сабаб бўлди. Бу ҳақда Сербия президенти Александр Вучич нутқига таяниб, «РБК» хабар берди.

Фото: «Коммерсантъ»

Келтирилишича, Вучич буни Европа Иттифоқи ва Ғарбий Болқон саммитидаги нутқида айтиб ўтган.

«Энергетик инқирознинг биринчи сабаби углерод солиғи ҳисобланади. Иккинчи сабаб эса март ойида давлатлар коронавирус тўлқинидан чиқиб кетяпмиз, деб ишлаб чиқаришни захирасидаги арзон газ билан оширишни хоҳлагани бўлди», — деган Сербия раҳбари ва Европа давлатлари ўзининг захирадаги газини сарфлаганини ҳамда Россия билан узоқ муддатли газ сотиб олиш бўйича шартнома тузмаганини айтган.

«Энди руслар, Путин — мутлақ ‘подшоҳʼ, у газни кимга, қандай нархда сотишга ва нархнинг қанчага кўтарилишига таъсир қилиши мумкин», — дея қайд этган у.

Шунингдек, президент кўмир нархи ҳам кўтарилганига тўхталиб ўтган. «Ҳамма яна атом электр станцияларини 100 фоизга фаоллаштирди. Келинг, энди улар энергия сотишга рухсат берилмаган Беларусь билан нима қилишини кузатамиз», — деган Вучич.

У Белграднинг «Болқон оқими» газ қувурини қуриш тўғрисидаги қарори жуда ақлли экани, чунки бу Сербияни арзон нархда газ билан таъминлашга имкон берганини таъкидлаган. «Энди бизда электр ва газ етарли», — деган президент ва бошқа Европа мамлакатларидан фарқли ўлароқ, уйларни иссиқлик билан таъминлашга ваъда берган.

Аввалроқ Саакашвили ўзини «Путиннинг шахсий маҳбуси» деб атаганди. Шунингдек, Рамзан Қодиров ўзига Путиннинг «лойиҳаси» мақомини берганди.

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
Янгиликлар10:43 | 26.3.23
Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Янгиликлар12:09 | 25.3.23
«‘Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида’ лойиҳаси ўтмишдан гапираётганга ўхшайди, лекин бу келажакка саёҳат» — Михаил Швидкой
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Янгиликлар10:49 | 25.3.23
Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Янгиликлар10:21 | 25.3.23
Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Янгиликлар18:14 | 23.3.23
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади
Янгиликлар13:57 | 23.3.23
Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

Муҳим хабарлар

Bugun.uz журналистлар мактаби очилишини маълум қилади. Мактабда ўқиш бепул!

10:43 · 26.03.2023

Саида Мирзиёева БМТ минбаридан туриб Орол фожиасини эслатди

10:49 · 25.03.2023

Улуғбек Рўзиқулов «Ўзавтосаноат» раҳбари этиб тайинланди

10:21 · 25.03.2023

Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳри ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

18:14 · 23.03.2023

Судланганлик муддати ўтиб кетгани ҳақида маълумот олиш осонлашади

13:57 · 23.03.2023

Ўзбекистонда вақтлироқ тўланган жарималар бўйича чегирма 50 фоизгача оширилади

13:47 · 23.03.2023

Ветнам Тошкент вилоятида 125 млн долларга йирик завод қурмоқчи

12:42 · 23.03.2023

Қизил лола севги, оқ лола поклик, қора лола пинҳоналикни билдиради. Истанбулни дунёга танитган лолалар тарихи

11:17 · 23.03.2023

Ўзбекистонда 24 март куни баланд тоғ ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин

10:49 · 23.03.2023

Ўзбекистонда яна зилзила қайд этилди

10:25 · 23.03.2023