Андижон вилояти Бўстон туманида жойлашган ветеринария дорихонасида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум бўлишича, воқеа тумандаги Гузар маҳалласи Тараққиёт кўчасида жойлашган ветеринария дорихонасида содир бўлган. Кейин эса ёнғин дорихона ёнидаги ошхонага ўтиб, унинг том қисми ёниб зарарланган. Қайд этилишича, ҳозирда ёнғин тўлиқ ўчирилиб, талафот сабабларини ўрганиш бошланган.

Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати
Фото: Бўстон тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

Аввалроқ Намангандаги уйларнинг бирида ёнғин содир бўлганди. Шунингдек, Фарғонадаги кўп қаватли уйларнинг бирида ёнғин содир бўлгани айтилган.