Наманган шаҳридаги уйлардан бирида 7 октябрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда «Bugun.uz»нинг вилоятдаги мухбири хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, соат 10:42 атрофида шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлимининг 101 қисқа рақамига Дамбоғ маҳалласидаги уйда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида хабар келиб тушган. ФВБ ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Ёнғин қутқарувчилар томонидан соат 11:10 да ўчирилган.

Фото: «Bugun.uz»

Қайд этилишича, ёнғин оқибатида уйнинг шифт ва том қисмидан 70 квадрат/метр жойи ҳамда қурилиш материаллари ёниб зарарланган. Уйнинг 110 квадрат/метр жойи сақлаб қолинган. Куйиш тан жароҳатини олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган. Ҳозирда ҳолат юзасидан ёнғин техник экспертиза тайинланиб, терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: «Bugun.uz»

Аввалроқ Намангандаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлгани, уйнинг ошхонаси ёниб кетгани ва университет ётоқхонасида ёнғин келиб чиққани хабар қилинган.