Панжшер қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракатининг аҳоли пунктларидан бирига қилган ҳужумини қайтариб, ҳаракатга жиддий зарба берди. Бу ҳақда «Sputnik Афғонистон» хабар берди.

Фото: «France 24»

«1ТVNews» телеканалининг собиқ ходими Мужоҳид Андоробийнинг қаршилик кучлари қўмондони Ғанига таяниб, маълум қилишича, тўқнашувда 15 нафар «Толибон» ҳаракати аъзоси ўлдирилган, 10 нафари эса асирга олинган.

Қайд этилишича, икки томон ўртасидаги тўқнашув Андароб водийсининг Хож аҳоли пунктида юз берган. Хож тоғли ҳудуд бўлгани боис қаршилик кучларига уни ҳимоя қилиш учун катта имконият яратган.

Аввалроқ Панжшер қаршилик кучлари «Толибон» ҳаракати қўмондонларидан бирига қарши «ов» эълон қилганди. Шунингдек, уларнинг айни пайтда нима билан шуғулланаётгани кўрсатилганди.