Сурхондарёда «Labo» 16 кишини олиб кетаётгани аниқланди — видео
Сурхондарё вилояти Қизириқ туманида 16 кишини олиб кетаётган «Labo» юк машинаси тўхтатилди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

Маълум бўлишича, машина 4Т-103 автомобиль йўлида йўл-патруль хизмати ходимлари томонидан тўхтатилиб, текширилган. Натижада машина юкхонасида 16 киши олиб кетилаётгани аниқланган. Ҳайдовчи одамларни қаёққа олиб кетаётгани маълум қилинмаган.
Аввалроқ Сурхондарёда ҳайдовчи юк машинанинг олд ўриндиғи остига ҳам йўловчи олиб ҳаракатланганди. Шунингдек, Сирдарёда «Malibu»га меъёридан ортиқ йўловчи чиқарган ҳайдовчи ушланган.