Тарвуз еяётган тошбақа, Хитойдаги кийик тўдаси, Анқарадаги ўт ўчирувчи аёллар — 7 октябрь суратлари
Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Ҳиндистонда ҳарбий ҳаво кучлари куни муносабати билан репетиция ўтказилди.

Нью-Йоркдаги Оne Vanderbilt осмонўпар биносидаги ойнали томоша майдони очилишга тайёрланмоқда.

Хитойнинг Цзянсу провинциясидаги кийик тўдаси.

Анқарадаги ўт ўчирувчилар бригадасидаги аёллар.

Британиялик актёр Даниел Крейг Голливуддаги «Шараф аллеяси»да ўз номи туширилган юлдузчага эга бўлди.

Австралиялик сузувчи Хлоя Маккардел Ла Манш бўғозини 44-бор сузиб ўтиб британиялик Элисон Стритернинг рекордини янгилади.

Ёқутистондаги абадий музлик тарихини ўрганувчи музей.

Лондон ҳайвонот боғидаги тарвуз еяётган Галапагос тошбақалари.

Қиролича Елизавета II келаси йили Бирмингемда бўлиб ўтадиган Ҳамдўстлик ўйинларининг машъаласи ёқилишида иштирок этди.