15:31 | 08.10.21 166

Афғонистондаги масжид жума намози пайтида портлатилди — видео

Ҳодиса оқибатида 30 киши ҳалок бўлган

Афғонистоннинг Қундуз вилоятидаги шиа масжидида 8 октябрь, жума куни портлаш содир бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Кадр: «Ramaj News»

Маълум қилинишича, портлаш жума намози вақтида содир бўлган ва буни ҳодиса гувоҳларидан бири хабар қилган. Ҳозирда воқеа жойида шифокорлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари фаолият олиб бормоқда. Жабрланганлар касалхонага ётқизилган. Ҳалок бўлганлар ҳақида маълумотлар келиб тушмаган.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, портлаш оқибатида 100 га яқин одам ҳалок бўлган, 200 га яқин киши эса жароҳатланган бўлиши мумкин. Расмий маълумотларда камида 30 киши ҳалок бўлгани ва 70 киши жароҳатлангани айтилган.

Маълумот ўрнида, Кобулдаги «EID Gah» (Ҳайит байрами) масжиди яқинида бомба портлатилганди. Ҳодисада камида 12 киши ҳалок бўлган, 32 киши жароҳатланган. «Исломий давлат» экстремистик ташкилоти ҳужумга алоқаси борлигини тан олган.

Аввалроқ Кобулда кучли портлаш содир бўлганди. Шунингдек, Афғонистон пойтахтида теракт юз берган ва АҚШ Кобулдаги терактдан сўнг ИШИдга қарши биринчи ҳаво ҳужумини уюштирган