Туркиянинг Измир вилоятида Кичик Осиёнинг антик тарихидан сўзловчи бир манзил бор. Бу қадим Эфес шаҳри харобалари. Туркияга сафаримизнинг навбатдаги манзили, сезиб турганингиздек, Эфес шаҳри.

Фото: «Bugun.uz» 

Питер Шерернинг археологик тадқиқотларга таяниб, берган маълумотларига кўра шаҳар ҳудудида ҳаёт излари милоддан аввалги 5 минг йилликка бориб тақалади. Кейинчалик бу ҳудудга юнонлар денгиз орқали кўчиб келади. Бир замонлар йирик порт шаҳар бўлган Эфес бугун денгиздан узоқроқда қолиб кетган. Қадимги дунёнинг 7 мўъжизасидан бири бўлган маъбуда Артемида ибодатхонаси айнан шу шаҳарда жойлашган бўлган. Артемида шаҳар ҳомийси ҳисобланган.

Фото: «Bugun.uz» 

Шаҳарнинг энг юксак ривожланиш даври юнонлар ва Рим империяси даврларига тўғри келади. Александр Македонский ва Салавкийлар давлати таркибига кирган Эфес, милоддан аввалги II асрда Рим империяси ҳудуди сифатида қўшиб олинади. Император Август замонига келиб шаҳар империянинг Осиё минтақаси пойтахтига айланади ва аҳолиси 200 минг кишидан ошади. Милодий IV асрдан бошлаб табиат ўзгариши натижасида денгиз ортга чекинади ва шаҳарнинг тижорий қуввати камаяди.

Фото: «Bugun.uz» 

Милодий VII асрга келиб араблар денгиз тарафдан келиб, Эфес шаҳрига ҳужум қилади ва эгаллайди. Кейинчалик Византия империяси томонидан қайта эгалланган бу шаҳарни турклар 1330 йилда фатҳ этади. Онадўлидаги Айдинўғиллари бейлиги Измир вилоятини қўлга киритганда Эфесни ҳам эгаллайди. Бу пайтга келиб шаҳар ўз жойини ўзгартирган эди. Амир Темур Кичик Осиёга юриши замонида 1402 йилнинг қишида Эфесда қишлайди ва қўмондонлари билан йиғин ўтказади. Усмонли замонида бугунги Эфес шаҳри харобалари ер остида кўмилиб қолиб кетган эди. ХХ асрда амалга оширилган археологик изланишлар натижасида шаҳар харобалари топилди.

Фото: «Bugun.uz» 

Эфес ўз тарихи давомида бир неча бор ўз жойини ўзгартиргани сабабли бугун 8 километр кенгликда ёйилиб кетган. Ушбу улкан ҳудуддаги харобаларни кўриш мақсадида ҳар йили 1,5 миллион турист ташриф буюради. Ҳудудда бир қатор меъморий иншоотлар барпо этилган. Улардан баъзилари бузилиб кетган бўлса, баъзилари ҳамон қад кўтариб турибди.

Фото: «Bugun.uz» 

Эфесдаги меъморий иншоотлардан энг машҳурлари Артемида ибодатхонаси, Марям она уйи, Ғор эгалари қабристони, Исо Бей жомъе масжиди. Улардан ташқари яна бир қатор аҳамиятга молик бинолар қолдиқлари ҳам сақланган. Эфеснинг бугунги кунда сақланиб қолган харобаларида улкан кутубхона, амфитеатр, сенат биноси, жамоат ҳожатхонаси қолдиқларини кўриш мумкин. Эфесдаги амфитеатр ўз бағрига бир вақтнинг ўзида 25 минг томошабинни сиғдира олган. Қуйида Эфес харобаларидан жамланган фотогалереяни эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 

Цельс кутубхонаси. II асрда барпо этилган мазкур кутубхона Эфес консули Тиберий Юлий Цельс шарафига қурилган. Кутубхонада 14 мингдан ортиқ китоб ва турли битиклар сақланган. 1970–1980 йилларда реставрация қилинган. Баландлиги 16 метр, кенглиги 21 метрни ташкил қилади.

Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 

Ҳудудда кўплаб мармар тошларга ёзилган қадимги юнон-рим ёзувлари мавжуд. Турли диний қарашлар акс этган бу ёзувлар бугунги кунгача яхши сақланган.

Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 

Эфес яқинида жойлашган яна бир манзил Марям она уйи деб номланади. Ривоятларга ва Инжил маълумотларига кўра ушбу манзилгоҳда Исо алайҳиссаломнинг онаси Марям она истиқомат қилган. Исо алайҳиссалом ер юзидан кўтарилганидан сўнг, Қуддусни тарк этган Марям она шу ҳудудга келиб ўрнашган ва яшай бошлаган. Унинг уйи қолдиқлари ХVIII асрда топилган ва қайта таъмирланиб кичик черковга айлантирилган. Бугун бу мўъжаз манзилгоҳга дунёнинг турли нуқталаридан, асосан насроний динига эътиқод қилувчи сайёҳлар ташриф буюради.

Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 
Фото: «Bugun.uz» 

Навбатдаги фоторепортажларда кўришгунча.