Буюк Британия қироличаси Елизавета II набираси шаҳзода Уильямнинг 8 ёшли ўғли Жоржни қироллик тахтига тайёрлашни бошлади. Бу ҳақда «Womans Day» хабар берди.

Фото: «Reuters»

Келтирилишича, шаҳзода Уильям ва Кейт Миддлтоннинг ўғли тахт вориси сифатида отасидан кейин иккинчи ўринда туради. Елизавета II чеварасини қироллик тахтига тайёрлаш учун у билан кўпроқ вақт ўтказаётгани, биргаликда шахсий учрашувларда қатнашаётгани маълум қилинган. Ўз навбатида, шаҳзода Уильям бу каби қироллик дарсларини 13 ёшлигида олгани таъкидланган. 

Нашрнинг қайд этишича, саккиз ёшли шаҳзода Жорж — боғда футбол ўйнаш ва ҳашаротларни овлаш билан шуғулланадиган бепарво бола. Аммо айрим манбалар боланинг ота-онаси унга бир кун келиб Британиянинг асосий одамига айланиши мумкинлигини айтгани, шу сабабли у оиласининг унга бўлган муносабати алоҳида эканини билиши таъкидланган.

Аввалроқ Елизавета II яширин ерости йўлагидан фойдаланиши маълум қилинганди. Шунингдек, Елизавета II вафот этганда амалга ошириладиган ҳаракатлар режаси ҳақида хабар берилган.