Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «PA» 

Шри-Ланканинг Коломбо шаҳрида шифокорлар ва соғлиқ хизмати ходимлари ҳукуматдан яхши шарт-шароит ва техник жиҳозлар талаб қилиб намойишга чиқди.

Фото: «Getty Images» 

Сингапурдаги ботаника боғида сузаётган тошбақалар.

Фото: «AFP» 

Бангкок шимолидаги ҳудудларда дарё суви тошиши натижасида сув тошқини юз берди.

Фото: «AFP» 

Марселнинг «Олимпик» жамоаси мухлислари жамоа эгаси Бернард Тапининг дафн маросими олдидан черков олдида тўпланиб турибди.

Фото: «Getty Images» 

Колумбияда юзлаб муҳожирлар АҚШга қараб йўлда давом этмоқда.

Фото: «AFP» 

Бразилияда аҳоли мамлакат иқтисодиёт вазири Паоло Гуэдаснинг исми Пандора ҳужжатларида эълон қилинганидан кейин норозилик намойиши ўтказди.

Фото: «Getty Images» 

Шринагарда анти-ҳинд миллатчилари томонидан ўлдирилган ўқитувчининг дафн маросими ўтказилди.

Фото: «AFP» 

Хитой полицияси офицерлари Шинжон уйғур вилояти чегарасида патруль ўтказмоқда.

Фото: «AP» 

Нью-Йоркдаги «Battery Park»да бир йил олдин қуролли ҳужум оқибатида вафот этганлар хотирасига ўрнатилган 1050 та гулга қараб турган аёл.

Фото: «AP» 

АҚШ президенти Жо Байден Чикаго аэропортида журналист томонидан берилган саволга жавобан қўлини «Х» қилди.