Тошкентда 8 октябрь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Умаржон Абдуллаев турли корхоналар томонидан уларнинг фаолияти орқали ҳосил бўлган чиқиндилар учун йилига қанча маблағ тўланиши ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда «Bugun.uz» мухбири хабар қилди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, мамлакатда 3268 та юридик шахс билан чиқинди олиб чиқиб кетилиши бўйича шартнома тузилган бўлиб, улардан 7,7 миллиард сўм тўлов қабул қилинган.

Шунингдек, «Тоза ҳудуд», «Махсустранс», «Мароканд Обод» давлат корхоналари ва 118 та хусусий санитар тозалаш корхоналари тасарруфидаги махсус техника воситаларининг умумий сони 3806 тага етказилгани ва ҳозирда мамлакат ҳудудининг 90 фоизи санитар тозалаш хизмати билан таъминлангани айтилди.

Аввалроқ Ўзбекистонда экологияга боғлиқ жиноятлардан йилига қанча жарима ундирилиши айтилганди. Шунингдек, Ўзбекистонда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг қанчаси қайта ишланаётгани маълум қилинганди.