Ўзбекистоннинг уюшган жиноятчилик даражаси бўйича давлатлар рейтингидаги ўрни маълум бўлди

Ўзбекистоннинг уюшган жиноятчилик даражаси бўйича давлатлар рейтингидаги ўрни очиқланди. Бу ҳақда «Global Initiative against Transnational Organized Crime» ташкилоти веб-сайтида хабар берилди.

Фото: «Sputnik»

Маълумотларга кўра, глобал уюшган жиноятчилик индекси рейтингида Ўзбекистон 4,96 балл билан 90-ўринни эгаллаган. Рейтинг муаллифлари мамлакатларни 3 тамойил — жиноий бозорларнинг кўлами ва таъсири, жиноятчиликнинг 4 тури (мафия, жиноий тармоқлар, давлат органларига кириб олган жиноий тузилмалар ва хорижий жиноий тузилмалар) структураси, таъсири ва давлатларнинг уюшган жиноятчиликка бардошлилиги бўйича баҳолаган.

Ҳар бир мезон бўйича мамлакат 1 дан 10 гача баҳоланиб, 1 балл энг яхши натижа экани кўрсатилган. Рейтингда биринчи ўринни Конго Демократик Республикаси (7,75) эгаллаган. Ундан кейинги ўринларда Колумбия (7,66) ва Мьянма (7,59) қайд этилган. Жиноятчилик даражаси энг юқори давлатлар биринчи ўнталигига Мексика, Нигерия, Эрон, Афғонистон, Ироқ ва Гондурас кирган.

Рейтингда Марказий Осиё давлатларидан Тожикистон 62 (5,61), Қирғизистон 72 (5,33), Туркманистон 113 (4,61), Қозоғистон эса 133-ўринни (4,26) эгаллаган. Уюшган жиноятчилик энг паст даражада бўлган давлат сифатида Тинч океанидаги Тувалу давлати қайд этилган. У 1,54 балл билан рейтингнинг охирги поғонасидан жой олган.

Аввалроқ Европанинг энг ватанпарвар аҳоли яшайдиган мамлакати маълум қилинганди. Шунингдек, дунёда сайёҳлар учун энг қиммат бўлган шаҳарлар рейтинги ва дунёдаги экологик жиҳатдан энг тоза шаҳар эълон қилинган.

Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Янгиликлар12:27 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда Солиқ инспекциясига тегишли ошхона портлаши оқибатида бир киши ҳалок бўлди
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Янгиликлар12:05 | 28.1.23
Қорақалпоғистонда «Қизил китоб»га киритилган кийиклар отиб кетилди
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Янгиликлар11:43 | 28.1.23
Қуддусдаги синагога ёнида содир бўлган отишмада 7 киши ўлдирилган ва 10 киши яраланган
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Янгиликлар11:21 | 28.1.23
Тошкент ҳокими вазифасини бажарувчи Бахтиёр Раҳмонов Ободонлаштириш бош бошқармаси бошлиғини ишдан олди
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
Янгиликлар10:59 | 28.1.23
Абдумавлон Қосимов Тошкент шаҳар депутати лавозимидан озод қилинди
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди
Янгиликлар19:01 | 27.1.23
ДХХ Human.uz нашрининг раҳбарияти билан боғлиқ иш юзасидан қўшимча маълумот берди