Янгиликлар - 13:30 · 09.10.2021

Қуёш сўниши қандай глобал фалокатга олиб келиши маълум қилинди

Халқаро олимлар гуруҳи Қуёшнинг сўниши қандай глобал фалокатга олиб келишини маълум қилди. Бу ҳақда «Science Focus» хабар берди.

Фото: «Plus-one»

Таъкидланишича, агар Қуёш сўнадиган бўлса, бир неча кун ичида сайёрадаги ўртача ҳарорат цельсий бўйича 17 даражагача ёки ундан ҳам пастроққа тушиб кетади. Бир йилда бу кўрсаткич -73 даражани ташкил қилади. Океанлар музлаб қолади. Миллионлаб йиллар ўтгач, Ердаги ҳарорат барқарорлашади ва тахминан -240 даража бўлади. Профессор Девид Стивенсоннинг таъкидлашича, сайёра ўзидан иссиқлик чиқаришда давом этади.

Қайд этилишича, микроорганизмларнинг фақат бир қисми омон қолиши мумкин. Қуёш сўнганидан бир неча ҳафта ўтгач, ўсимликлар ўлади, фотосинтез жараёни бутунлай тўхтайди. Кўплаб ҳайвонлар ҳалок бўлади.

Аввалроқ озон қатламининг Жанубий қутб устидаги тешиги кескин кенгайишни бошлагани ва ҳаво ифлосланиши инсон умрини қанчага қисқартириши аниқланганди.

Bugun — LIVE