Россиянинг Пермь шаҳридаги 4 та дарё яшил рангга кирди — видео

Россиянинг Пермь шаҳридаги Егошиха, Данилиха, Ива ва Кама дарёлари яшил рангга кирди. Бу ҳақда Пермь туманлараро экологик прокуратурага таяниб, «Ren Tv» хабар берди.

Кадр: YouTube

Маълум қилинишича, ҳозирда барча сув ҳавзаларидан намуна олинган бўлиб, тегишли назорат бошқармаларидан маълумот сўралган. Воқеага нима сабаб бўлгани текширув натижаси чиққач эълон қилинади.

Қайд этилишича, тўрт дарёдаги сув 5 октябрь куни яшил рангга кирган. «Т Плюс» иссиқлик таъминоти компанияси маълумотларига кўра, сув унга махсус «Уранин-А» бўёғи қўшилгандан сўнг шундай рангда оқа бошлаган. Таъкидланишича, бўёқ мутлақо зарарсиз ҳисобланади.

Маълумот ўрнида, Аргентинанинг Чубут вилоятида жойлашган дарё пушти рангга киргани хабар берилганди. Маълум қилинишича, ушбу ҳолат ўта хатарли бўлиб, дарёнинг бу рангга киришига заҳарли моддалар сабаб бўлган.

Экологларнинг маълумотларига кўра, бунга сувга чиқиндиларни, хусусан, қисқичбақаларни консерва қилишда ишлатиладиган натрий сулфитни ташлайдиган балиқ овлаш компаниялари айбдор бўлиб, чиқиндилар нафақат ушбу дарё, балки минтақадаги ерости суви ва оқибатда ичимлик сувини ҳам ифлослантиради.

«Бу ранг натрий сулфитга боғлиқ. Қонунчилик бундай суюқликни ташлаб юборишдан олдин зарарсизлантиришни талаб қилади. Акс ҳолда у катта хавф туғдиради», — дейди мутахассислардан бири.

Аввалроқ Қора денгизнинг Россия соҳилларига яқин қисми яшил рангга киргани хабар берилган. Шунингдек, Бирлашган Араб Амирликларида ноёб кўринишга эга кўл топилгани маълум қилинганди.

Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Янгиликлар21:12 | 5.2.23
Малайзияда ўзбек ресторанлари ва бошқа овқатланиш шохобчалари очилади
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Янгиликлар20:43 | 5.2.23
Ўзбекистон ТИВда Исроил элчиси билан учрашув бўлиб ўтди
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Янгиликлар20:18 | 5.2.23
Намангандан Қорахонийлар даврига оид деворий суратлар, тангалар ва Дамашқ қиличлари топилди
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Янгиликлар19:48 | 5.2.23
Хитой Ўзбекистонда «яшил» энергия ишлаб чиқаришда иштирок этади
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Янгиликлар19:17 | 5.2.23
Сирдарёда ноқонуний тарзда ёввойи тўнғиз овланди
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди
Янгиликлар18:44 | 5.2.23
Ўзбекистонда ҳафта ўртасига бориб ҳарорат 20 даражагача исийди

Муҳим хабарлар

Эксклюзив: телефонидан диний қўшиқ топилган 21 ёшли йигит қамоқда калтакланганми?

10:02 · 05.02.2023

Тошкент вилоятида қурилиш крани қулаши оқибатида машинист вафот этди — видео

20:51 · 04.02.2023

Киев Грузияни Саакашвилининг «устидан кулишни» тўхтатишга чақирди

20:31 · 04.02.2023

«Украина ҳарбийларига қурол етказиб бериш ва уларни тайёрлашда ‘вақт билан пойга’ кетмоқда» — NYT

19:57 · 04.02.2023

Ўзбекистонда 5 февраль куни ҳарорат 15 даражагача илийди

17:59 · 04.02.2023

«Болаларга жинсий зўравонлик қилганларга энг оғир жазо тури қўлланилиши керак» — Алия Юнусова

17:24 · 04.02.2023

Бухородаги ўқув марказида болаларга ноқонуний диний таълим бериб келигани аниқланди

15:25 · 04.02.2023

Bloomberg ўз платформалари орқали Ўзбекистоннинг бизнес ҳамда сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилмоқчи

14:17 · 04.02.2023

Туркманистон Ўзбекистонга бепул суюлтирилган газ етказиб беради

14:00 · 04.02.2023

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда Quramax’нинг тақиқланган дорилари ҳамон сотилаётгани аниқланди

13:09 · 04.02.2023