Янгиликлар - 9:38 · 09.10.2021

Тошкент йўлларида машиналар тезлигини чекловчи ноодатий тўсиқлар ўрнатилди — видео

Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги йўлларда машиналар тезлигини чекловчи ноодатий тўсиқлар ўрнатилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Кадр: Telegram / @bugunuzlive

Маълум бўлишича, биринчи шаҳарнинг Янгиҳаёт туманида машиналар тезлигини чекловчи ноодатий тўсиқлар ўрнатилган. Ушбу тўсиқлар Чинор ва Полвонёр кўчаси кесишмасида машиналар тезлигини камайтириб, пиёдалар хавфсизлиги учун имкон яратади.

Аввалроқ Ўзбекистонда автомобиллар учун пулли йўллар нархи қанча бўлиши маълум қилинганди. Шунингдек, ЖССТ вакили Ўзбекистондаги ҳайдовчилар маданияти ва йўллардаги муаммолар ҳақида гапирган.