Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «AP» 

Хитойнинг Шинжон-Уйғур (Шарқий Туркистон) вилоятида тайёрлов мактабида ўқиётган қизлар.

Фото: «Getty Images» 

Италияда вакцина ва санитар паспортга қарши бўлганлар кўчаларда баррикадалар ўрнатиб намойиш қилмоқда.

Фото: «AFP» 

Ироқлик аёл парламент сайловлари куни сайлов участкасида овоз бериш учун навбат кутмоқда.

Фото: «Getty Images» 

Испаниянинг Пальма оролида вулқон отилиши ҳамон давом этмоқда.

Фото: «Getty Images» 

Буюк Британиялик боксчи Тайсон Фьюри Лас Вегасда бўлиб ўтган жангда рақиби Деонтай Уайлдерни нокдаунга учратди.

Фото: «Shutterstock» 

Америкалик қўшиқчи Билли Айлиш Остин шаҳридаги мусиқа фестивалида чиқиш қилмоқда.

Фото: «PA» 

Буюк Британиядаги курка фермасидаги куркалар.

Фото: «Reuters» 

Италия қирғоқларидаги елканли кемалар.

Фото: «PA» 

Буюк Британиянинг энг катта ярмаркаси бўлмиш Ҳулл ярмаркаси ўтган йили бекор қилинганидан кейин қайта очилмоқда.