Ўзбекистонда аҳолидан ортиқча ҳужжат талаб қилган вазирлик ходимлари жаримага тортилди

Ўзбекистонда аҳолидан асоссиз ортиқча ҳужжат талаб қилган вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимлари жаримага тортилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «Bugun.uz»

Маълум бўлишича, Адлия вазирлиги томонидан Президент фармони ижроси 29 та вазирлик ва идоралар кесимида ўрганилган. Ўрганиш ишлари давомида фармон талаби бузилиб, жами 3256 та ҳолатда ҳужжатлар аҳолининг ўзидан талаб қилиб олингани аниқланган.

Таъкидланишича, аҳолидан ортиқча ҳужжат талаб қилгани учун қуйидаги вазирлик ва идораларнинг раҳбар ходимлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 215–5-моддасига (Давлат хизматлари кўрсатиш соҳасидаги қонунчиликни бузиш) асосан, маъмурий жавобгарликка тортилди:

  • Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги;
  • Инновацион ривожланиш вазирлиги;
  • Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги;
  • Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси;
  • Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги;
  • Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги;
  • Алкогол ва тамаки бозорини тартибга солиш ҳамда виночиликни ривожлантириш агентлиги;
  • Таълим сифатини назорат қилиш Давлат инспекцияси;
  • Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Йўл-қурилиш ишлари сифатини назорат қилиш инспекцияси.

Аввалроқ Ўзбекистонда 2022 йилдан давлат органлари томонидан аҳолидан бир қатор ҳужжатлар талаб қилинмаслиги айтилганди. Шунингдек, экспортчи корхоналарга қатор имтиёзлар бериш бўйича Президент фармони имзоланган.

«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Жамият20:38 | 28.9.22
«Транспорт ва логистикани янги босқичга олиб чиқмасак, иқтисодиётнинг барқарор ривожини таъминлай олмаймиз» — Шавкат Мирзиёев
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Жамият, Тошкент вил.20:35 | 28.9.22
Чирчиқ дарёсида балиқлар оммавий нобуд бўлаётгани айтилди
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Жамият19:58 | 28.9.22
Олий суд Фарғонада фуқарони калтаклаган ИИБ ходимлари судда оқлангани юзасидан баёнот берди
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Жамият19:35 | 28.9.22
Қамчиқ довонида юк автомобили ёниб кетди
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Жаҳон19:08 | 28.9.22
Тош конларига кўчирилган қабристонлар, 6 млн кишининг суяклари: Париж катакомбалари ҳақида
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди
Жамият, Қашқадарё18:40 | 28.9.22
Қашқадарёда 19 ёшли қизни поезд босиб кетди