20:23 | 11.10.21 920

Президент Қашқадарёдаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейига борди

Шундан сўнг Шавкат Мирзиёевнинг вилоятга ташрифи якунланиб, Бухорога жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги «Қатағон қурбонлари хотираси» музейини бориб кўрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълум бўлишича, Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги фармойишига мувофиқ, қатағон қурбонларининг хотирасини абадийлаштириш ва меросини ўрганиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятларда қатағон қурбонлари музейи ташкил этилган. 

Қашқадарёдаги музей Одина масжидида жойлаштирилган. Одина масжиди 1386 йилда Амир Темур томонидан бунёд этилган. 1868 йили Чор Россияси босқини даврида масжиднинг айвон қисми тўпга тутилиб, вайрон қилинган. Мустабид тузум даврида дастлаб омборхонага, 1938 йилдан қамоқхонага айлантирилган.

Фото: Президент матбуот хизмати

«Мустабид тузум даврида халқимизнинг қадр-қиммати, инсоний шаъни ва ғурури оёқости қилинган. Шундай табаррук жойнинг қамоқхонага айлантирилгани ҳам бунга мисол. Биз бугун мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга алоҳида эътибор қаратяпмиз. Ўтганлар ҳурматини ҳам жойига қўйишимиз керак. Бу ерда ‘Қатағон қурбонлари хотираси’ музейи ташкил этилгани — тарихий адолатнинг тикланиши» — деган Президент.

Қайд этилишича, музей 11 та бўлимдан иборат. Уларда Туркистон ўлкасида олиб борилган мустамлакачилик сиёсати ва қатағонларни акс эттирувчи ноёб тарихий фотосуратлар, хариталар, ашёлар ва бошқа манбалар акс эттирилган. Шунингдек, музейда ёшлар клуби ҳамда кутубхона ташкил қилинган.

Президент шу ерда журналистларнинг саволларига жавоб берган. Шу билан Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятига ташрифини якунлаб, Бухорога жўнаб кетган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Аввалроқ Президент Қашқадарё вилоятига ташриф буюрганди. Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Қарши шаҳридаги Президент мактабига борган.


Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

Самарқандда бир гектар ерни 159 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

18:06 | 21.09.23 851
Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

Швейцарияда ҳам жамоат жойларида юзни ёпиб юриш тақиқланди

17:27 | 21.09.23 416
Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

Самарқандда янги туғилган фарзандини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлган аёл ушланди

16:47 | 21.09.23 491
Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

Тошкентда 22 ёшли қиз савдо марказларидан бирида тегажоғликка учради

15:42 | 21.09.23 1768
Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

Сурхондарёда темир йўл кесишмасидан ўтаётган Nexia’ни поезд уриб кетди — фото

15:06 | 21.09.23 767
Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

Тошкентда 7 ёшли қизга тегажоғлик қилган эркак 18 йилга қамалди

13:49 | 21.09.23 1151