Бугуннинг энг сара суратларини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Фото: «AFP» 

Польшада Европа Иттифоқи тарафдорлари намойиш ўтказмоқда.

Фото: «EPA» 

Ҳиндистоннинг Калькутта шаҳрида Дурга Пужа фестивали давом этмоқда.

Фото: «Reuters» 

«Greenpeace» экоҳаракати аъзолари Буюк Британия бош вазири Борис Жонсоннинг ҳайкалига нефть суртиб чиқди.

Фото: «AFP» 

Мексикада от миниш бўйича тарихий мусобақа бўлиб ўтмоқда.

Фото: «AFP» 

Исроилдаги фазо полигонида Марсни ўрганишга мўлжалланган Европа ва исроиллик астронавтлар тайёргарлик жараёнидан ўтмоқда.

Фото: «AP» 

Ливаннинг Сидон шаҳридаги нефть омборларидан бирида ёнғин келиб чиқди.

Фото: «AAP» 

Австралиянинг Сидней шаҳридаги ресторанлар уч ойдан кўп давом этган локдаундан кейин ўз эшикларини мижозларга қайта очмоқда.

Фото: «Getty Images» 

Марокашда бўлиб ўтаётган раллида қатнашаётган чилилик пойгачи Пабло Куинтилла.

Фото: «Shutterstock» 

Бразилиянинг Сан Паоло шаҳрида коронавирусдан вафот этганлар учун ўрнатилган ёдгорлик оралаб ўтаётган одам. Шаҳарда 38 минг киши касалликдан вафот этган.

Фото: «EPA» 

Польшада кузнинг илк қировлари баргларга ҳужум қилди.