Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида ҳайдовчи «Lacetti»да қарама-қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланди. Вилоят Ички ишлар бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.

Кадр: Telegram / @mubilmuxbiruz

Маълум бўлишича, видеодаги ҳолат юзасидан шаҳар ИИБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилган. Натижага кўра, 9 октябрь куни шаҳарнинг 3-мавзе Ўзбекистон шох кўчасида йўлни қарама-қарши томонида ҳаракатланган ҳайдовчи аниқланган.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Қайд этилишича, унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-5-моддаси (Транспорт воситалари ҳайдовчиларининг халақит бериши ёки авария ҳолатини юзага келтириши, йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши) билан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

Фото: Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати

Аввалроқ Сирдарёда ЙПХ ходими машинасида бир томонлама йўлда қарама-қарши ҳаракатлангани ва Навоийда йигитлар «Lacetti»да қарама-қарши йўл бўйлаб ҳаракатланиб, видео олгани хабар қилинган. Шунингдек, Бухорода ҳайдовчи «Cobalt»да қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб, қизил чироқда ўтиб кетганди.