Франциялик астронавт Томас Песке халқаро космик станциядан ноёб ҳодисани суратга олди. Бу ҳақда «Sciencealert» хабар берди.

Фото: «Fotolla»

Маълум қилинишича, секинлаштириб олинган фотосуратда атом бомбаси портлашига ўхшаш кўк чироқ тасвирланган. Космонавт ҳодисани «қисқа муддатли порлаш» деб номлаган. Шунингдек, у чақмоққа ўхшаши, суратда унинг Ер атмосферасининг юқори қисмига урилгани айтилган.

Фото: «EPA»

Таъкидланишича, табиий ҳодисалар атмосферанинг юқори қатламларида содир бўлади. Космонавт буни ўнлаб йиллар олдин космосга парвоз пайтида фақат бир неча киши кўрганини қайд этган. Шунингдек, Ердан бундай ҳодисани суратга олишнинг иложи йўқлиги, чунки у жуда баландда содир бўлиши айтилган.

Аввалроқ халқаро космик станциядан қутб ёғдуси суратга олинганди. Шунингдек, Меркурийнинг яқин масофадан олинган сурати эълон қилинган.